Линклар

Афғонистон шарқида исёнчилар уюштирган ҳужумда НАТО етакчилигидаги халқаро коалиция кучларининг икки аскари нобуд бўлди.

НАТО воқеа тафсилоти ва ўлганлар қайси давлат фуқаролари экани тўғрисида маълумот ошкор қилмади.

Афғонистоннинг шарқий қисмидаги коалиция кучларининг аксарини америкаликлар ҳарбий ташкил қилади.

Бу билан июл ойида Афғонистонда ўлган халқаро кучлар аскарлари сони 42 кишига етди.

2011 йил июл ойида Афғонистонда коалиция кучларининг 52 аскари ўлган эди.

Мустақил iCasualties.org Интернет нашри хабарига кўра, жорий йил бошидан бери Афғонистонда 260 нафар хориж аскари ўлдирилган.
XS
SM
MD
LG