Линклар

Суриянинг энг йирик шаҳарларидан бири Алеппода ҳукумат қўшинлари ва исёнчилар ўртасида кечаётган жангларда ўнлаган киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда суриялик ҳуқуқ фаоллари воқеа гувоҳларига таянган ҳолда хабар тарқатди.

Сурия армияси бўлинмалари қуролланган мухолифатни аввал эгаллаб олган мавзеларидан сиқиб чиқаришга уринмоқда. “Озод Сурия армияси” эса ҳукумат кучларига тегишли бир неча танк йўқ қилинганини билдирмоқда. Бироқ бу маълумотлар бошқа манбалар томонидан тасдиқланганича йўқ.

Қароргоҳи Лондонда бўлган суриялик ҳуқуқ фаоллари мамлакатда тўқнашувлар бошланганидан буён ҳалок бўлганлар сони 20 мингдан ошиб кетганини таъкидламоқда.
XS
SM
MD
LG