Линклар

logo-print

Сурия мухолифати хориждан кўмак кутмоқда


Суриядаги асосий мухолифат ташкилоти бўлмиш “Сурия миллий кенгаши” раҳбари Абдулбосит Сида халқаро ҳамжамиятни Алеппо шаҳридаги вазият бўйича чора кўришга чақирди.

Бирлашган Араб Амирликларига ташриф буюрган Сида якшанба куни эрталаб, агар Алеппода қон тўкилишини тўхтатиш бўйича ошиғич ҳаракатлар амалга оширилмаса, бунинг учун Сурия мухолифатининг хорижлик тарафдорлари ҳам жавобгар бўлажагини билдирди.

Франция президенти Франсуа Олланд шанба куни Сурияда қон тўкилишини тўхтатиш ва дипломатик боши берк кўчадан чиқиш учун Россия ва Хитойни президент Башар Ассадга қарши кескин санкциялар жорий қилинишини қўллашга ишонтиришга ҳаракат қилишини билдирди. Унинг фикрича, БМТ Хавфсизлик Кенгашига аъзо мамлакатлар Суриядаги зиддиятга имкон қадар тезроқ аралашишлари лозим.
XS
SM
MD
LG