Линклар

logo-print

Тоғли Бадахшонда жанггарилар қуролини топширмоқда


Тоғли Бадахшон харитаси.

Тоғли Бадахшон харитаси.

Тожикистонда тугаб бораётган ҳафтада Тоғли Бадахшон вилоятида хавфсизлик кучлари ходимлари амалиёт ўтказганидан кейин қуролланган гуруҳ аъзолари қуролларини топшира бошлаган. Бу ҳақда Тожикистон Ички ишлар вазирлиги баёнотида билдирилган.

Маълумотларга кўра, Тоғли Бадахшондаги жанггариларга авф эвазига таслим бўлиш таклиф қилинган. Улар билан ўтказилган музокараларда, Ички ишлар вазирлигига кўра, маҳаллий дин пешволари иштирок этган.

Расмийлар минтақанинг маъмурий маркази бўлмиш Хоруғда ҳозир вазият нисбатан осойишта эканини қайд этмоқдалар. Аввалроқ бу ерда шанба куни ҳам отишмалар бўлгани ҳақида хабар тарқаганди.

Тоғли Бадахшонда махсус амалиёт Тожикистон махсус хизматларининг раҳбарларидан бири генерал Абдулло Назаров ўлдирилганидан кейин бошланганди. Расмий маълумотларга кўра, отишмалар чоғида куч ишлатар тузилмалардан 17 нафар, жанггарилардан 30 нафар ҳамда тинч аҳоли вакилларидан бир киши ҳалок бўлган.

Исми ошкор қилинмаслиги шарти билан Озодликка сўзлаган хоруғликлардан бири эса тинч аҳоли орасида жабрланганлар кўпроқ экани маълум қилди. Унинг айтишича, тинч аҳоли вакилларидан 3 киши ҳалок бўлган, ўнга яқин одам тан жароҳати олган.
XS
SM
MD
LG