Линклар

Жорий йилнинг 1 октябридан 25 йил ва ундан кўп санадан бери қўлланиб келинаётган юк машиналарида “Қамчиқ” довони орқали юк ташиш маън қилинади.

Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг бу ҳақдаги қарорида мазкур тадбир Тошкент ва Наманган вилоятларининг тоғли ҳудудларидаги экологик вазиятни яхшилаш, “Қамчиқ” довони орқали юраётган автотранспорт воситалари ҳаракати устидан назоратни кучайтириш ҳамда тоғли жойларда йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш мақсадида жорий этилаётгани айтилган.

Қарорга мувофиқ, 25 йил ва ундан кўп муддатдан бери қўлланилаётган машиналарга шу йил 1 октябридан, 20 йил ва ундан кўп муддатдан бери қўлланилаётган машиналарга 2014 йилнинг 1 июлидан, 15 йил ва ундан кўп муддатдан бери қўлланилаётган машиналарга 2016 йилнинг 1 июлидан “Қамчиқ” орқали юк ташиш таъқиқланади.
XS
SM
MD
LG