Линклар

Сурия ҳукумати кучлари учқичлар, вертолётлар ва танклар ёрдамида Алеппо шаҳри туманларига ҳужумни давом эттирмоқда.

Шаҳарга ўрнашиб олган исёнчилар армиянинг ҳужуми қайтарилгани ва бир неча танк йўқ қилинганини билдирди.

Аммо бу иддаолар бошқа манбалар томонидан тасдиқланганича йўқ.

Ҳомс шаҳри, шунингдек, Ҳама ва Дераа вилоятларида ҳам тўқнашувлар содир бўлгани хабар қилинди.

Инсон ҳуқуқлари фаолларига кўра, Алеппода давом этаётган тўқнашувларда камида йигирма киши ўлган.
XS
SM
MD
LG