Линклар

Афғонистонда туман ҳокими суиқасд қурбони бўлди


Афғонистон шарқида жойлашган Вардак вилоятининг Чак тумани ҳокими ўлдирилди.

Вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати маълум қилишича, қуролли жанггарилар Муҳаммад Исмоил Вафо кетаётган машинани тўхтатган ва уни отиб ўлдирган.

Воқеада туман ҳокимининг ўғли яраланган. Бироқ касалхонага олиб кетилаётган пайтда йўлда жон берган.

Ҳужум учун масъулиятни Толибон ҳаракати жанггарилари ўз зиммасига олди.

Бир кун олдин Афғонистон шарқида НАТО етакчилигидаги халқаро коалиция кучларининг икки аскари ўлдирилган эди.
XS
SM
MD
LG