Линклар

Алеппода шиддатли жанглар иккинчи кун давом этмоқда


Сурия ҳукумати кучлари ва исёнчилар тўқнашувида вайрон бўлган Ҳомснинг Журет ал-Шайаҳ тумани, 2012 йил 27 июл.

Сурия ҳукумати кучлари ва исёнчилар тўқнашувида вайрон бўлган Ҳомснинг Журет ал-Шайаҳ тумани, 2012 йил 27 июл.

Суриядаги энг йирик шаҳар ва мамлакатнинг бизнес пойтахти ҳисобланган Алеппони ўз назоратига олиш учун ҳукумати кучлари билан исёнчи гуруҳлар ўртасида шиддатли жанглар иккинчи кун давом этмоқда.

Хабарларга кўра, президент Башар Ал-Ассадга тарафдор кучлар шаҳарга ўрнашиб олган исёнчиларга қарши ҳужумда учқичлар, вертолётлар, танклар ва тўплардан фойдаланмоқда.

Инсон ҳуқуқлари фаоллари икки ярим миллион аҳоли яшайдиган Алепподаги тўқнашувларда тинч аҳолидан кўплаб одам ўлгани ёки яралангани бўлиши мумкинлигидан хавотир билдирмоқда.

БМТ-Араб Лигасининг махсус вакили Кофи Аннан Суриядаги урушаётган томонларни оғир-босиқ бўлишга ва 16 ойдан бери давом этаётган қуролли можарони сиёсий ҳал қилиш йўлида ишлашга чақирди.

Эрон раҳбарлари билан айни масалани муҳокама қилиш мақсадида Сурия Ташқи ишлар вазири Валид Ал-Муаллим 29 июл куни аввалдан режаланмаган ташриф билан Теҳронга борди.
XS
SM
MD
LG