Линклар

Тожикистоннинг Тоғли Бадахшон автоном вилоятида жанггариларга ультиматум эълон қилинганидан кейин улар ҳукуматга саккиз дона ўқотар қурол топширди.

Буни Тожикистон Ички ишлар вазирлигига асосланиб ИТАР ТАСС ахборот агентлиги хабар қилди.

Ички ишлар вазирлигига кўра, Помир минтақасидаги назоратда бўлмаган жанггари гуруҳлар иҳтиёрида қанча ўқотар қурол борлигини ҳеч ким аниқ билмайди.

Айни пайтда, РИА Новости ахборот агентлиги 28 нафар хорижлик турист Тоғли Бадахшон мухтор вилояти пойтахти Ҳоруғ шаҳарни тарк этишга муваффақ бўлганини билдирди.

Улар ҳукумат кучлари жанггари гуруҳларга қарши махсус амалиёт ўтказаётган пайтда отишмалар рўй бергани сабабли шаҳарни тарк эта олмаётган эди.
XS
SM
MD
LG