Линклар

Сурия мухолифати БМТ Хавфсизлик кенгашига мурожаат қилди


БМТ Хавфсизлик кенгашининг 19 июлдаги мажлисидан лавҳа.

БМТ Хавфсизлик кенгашининг 19 июлдаги мажлисидан лавҳа.

Мухолифатдаги Сурия Миллий кенгаши БМТ Хавфсизлик кенгашини ҳукумат кучлари ва исёнчилар ўртасида қақшатқич жанглар бораётган Алеппо, Хомс ва Дамашқ шаҳарларидаги вазиятни зудлик билан муҳокама қилишга чақирди.

Кенгаш баёнотида Сурия президенти Башар Ассад режими мухолифат тарафдорларини ёппасига қиришга тайёргарлик кўраётгани айтилади.

Якшанба тонгида ҳукумат кучлари Алепподаги исёнчиларга қарши ердан ва ҳаводан шиддатли ҳужумларни фаоллаштирганлар. Энг аёвсиз жанглар Алеппо жанубий-шарқидаги Салоҳиддин ҳамда шимолдаги Боб-ул-Ҳадид, аз-Заҳара ва ал-Аркаб мавзеларида бўлиб ўтмоқда.

Қуролланган мухолифат фаоллари бир неча ҳужумни даф қилиш ва кўплаб танкларни йўқ қилишга муваффақ бўлганларини айтмоқдалар, бироқ бу маълумотни мустақил манбалардан тасдиқлатишнинг имкони бўлмаяпти.
XS
SM
MD
LG