Линклар

logo-print

Сурия Алеппосидан 200 минг чоғли одам чиқиб кетди


Алеппонинг вайрон бўлган маҳаллаларидан бири.

Алеппонинг вайрон бўлган маҳаллаларидан бири.

БМТ маълумотларига кўра, сўнгги икки кун ичида Алеппо шаҳрини 200 мингга яқин киши тарк этган.

БМТнинг гуманитар операциялар бўйича шўъбаси раҳбари Валери Амос Сурия расмийларини Алеппога гуманитар юклар етказиб бериш учун хавфсиз йўлаклар очиб беришга чақирди.

Валери Амос томонидан якшанба куни ёйинланган баёнотда Алеппо шаҳрида тинч аҳоли вакиллари қамалда қолгани ҳақида айтилади. Қамалда қолганлар сони бўйича аниқ маълумот йўқ.

Алеппода 2,5 миллион киши истиқомат қилиши айтиб келинади. Икки кундан буён жанг шиддати кучайиб кетган бу шаҳарда, маълумотларга кўра, одамлар мактаб ва бошқа жамоат жойларида яшириниб, жон сақламоқда. Уларга озиқ-овқат, сув, шахсий гигиена воситалари етишмаётгани айтилмоқда.

Сурия ташқи ишлар вазири Валид ал-Муаллим якшанба куни Эронга қилган ташрифи чоғида Алеппода мухолифатнинг мағлубиятга учраши муқаррар эканини билдирди. Ўз навбатида Эрон ташқи ишлар вазири Али Акбар Солиҳий Сурия президенти Башар Ассад истеъфоси “бутун минтақа учун, пировардида бутун дунё учун ҳам” салбий оқибатларга сабаб бўлиши мумкинлигидан огоҳлантирди.
XS
SM
MD
LG