Линклар

Яманда чет эллик ўғирланди


Яман пойтахти Санаъ шаҳрида якшанба куни Италия элчихонасининг хавфсизлик хизмати ходими ўғирлаб кетилди.

Ахборот агентликларининг италиялик дипломатлар сўзларига таянган ҳолда хабар қилишларича, ходим элчихона биноси ёнидаги маҳалладан ўғирлаб кетилган. Ҳозир элчихона ходимига ҳужум қилган шахслар қидирилмоқда.

Яманда чет элликларни ўғирлаб кетиш ҳолатлари тез-тез учраб туради. Уларнинг кўпчилигини, одатда, эваз тўламасдан озод қилишга муваффақ бўлинади.

Айни пайтда бу мамлакатда март ойида ўғирлаб кетилган швейцариялик аёл ҳали ҳам гаровда қолаётир.
XS
SM
MD
LG