Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 15:02

Ўзбекистонлик дзюдочи Наврўз Жўрақобилов наурулик рақибини енгди


Ўзбекистонлик дзюдочи Наврўз Жўрақобилов (73 кг) ва наурулик След Довабобо устидан 1:11 дақиқада ғалабага эришди ва мусобоқанинг навбатдаги босқичига йўлланма олди.

Кеча Лондон Ёзги Олимпиада ўйинларида ўзбекистонлик боксчи, икки карра Жаҳон чемпиони Аббос Атоев ҳамда унинг жамоадоши Фазлиддин Ғоипназаров ҳам илк жангини ғалаба билан бошлаган эди.

1/16 финал беллашувлари доирасида Фазлиддин Ғоипназаров 60 кг вазн тоифасида камерунлик Абдон Йячинте Меволига қарши рингга чиқди ва рақибини 11:6 ҳисобида енгиб, нимчорак финалга йўл олди.

75 кг вазнда рингга тушган Аббос Атоев марокашлик рақиби Бадриддин Ҳаддиуйни енгишга муваффақ бўлганди.
XS
SM
MD
LG