Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 17:11

Дзюдочи Наврўз Жўрақобилов тожикистонлик рақибига енгилди


Лондондаги Олимпиада мусобоқаларида 73 кг вазнда бугун татамига чиққан ўзбекистонлик таниқли дзюдочи Наврўз Жўрақобилов тожикистонлик Расул Боқиевга ютқазди.

Ўзбек дзюдочилари орасида биринчи бўлиб татамига чиққан икки карра жаҳон чемпиони Ришод Собиров 28 июл бронза медалини қўлга киритган эди.

Энди ўзбекистонлик боксчилар Олимпиада медалларига умид қилмоқда.

2 августга режаланган навбатдаги жангида Фазлиддин Ғоибназаров америкалик боксчи Хосе Рамиресга қарши рингга чиқади, Аббос Атоев эса руминиялик боксчи Богдан Журатони билан куч синашади.
XS
SM
MD
LG