Линклар

Россияга платина ва кумуш контрабанда қилган ўзбекистонлик ушланди


Оренбург вилояти Сол-Илецк шаҳар транспорт полиция бошқармаси расмийси Инна Найдёнованинг Озодликка билдиришича¸ "Тошкент-Москва" йўналишидаги поезд вагонлардан бирининг том қисмида платина ва кумуш яширганликда айбланиб Ўзбекистон фуқароси ҳибсга олинган:

- Божхоначилар поезд бригадаси ходимини ҳибс этишди. Унинг кимлигини ҳозирча айта олмайман. Ҳозирча Илецкда бу ҳодиса юзасидан текширув олиб бораяпмиз. Айтишим мумкинки, ҳақиқатан мусодара қилинган металл платина ва кумуш Россияга олиб кирилаётган бўлган, дейди Оренбург вилояти Сол-Илецк шаҳар транспорт полицияси вакиласи Инна Найдёнова Озодликка.

Олинган маълумотларга кўра, экспертиза давомида “Тошкент-Москва” поезди вагонидан топилган 9 килолик металлнинг 11 бўлаги кумуш қоришмаси, оғирлиги 700 граммча бўлган қолган 13 бўлак металлнинг эса платина асосидаги қоришма экани аниқланган.

Чегарачиларга кўра¸ мусодара қилинган платина ва кумушнинг бозор нархи 30 минг долларни ташкил этади.
XS
SM
MD
LG