Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 00:07

Қозоғистонда олти қуролдор отиб ўлдирилди


Қозоғистоннинг Олма Ота шаҳри чеккасидаги янги турар жой мавзеларидан бирида қуролланган шасхларни тутиш мақсадида полиция амалиёт ўтказган.

Амалиёт пайти қуролли гуруҳга аъзо бўлгани айтилаётган 6 киши ўлдирилган. Улар яшаган хонадондан ўқ отар ва бошқа қуроллар топилган.

28 июл куни Қозоғистон полиция патрули уч номаълум шахсни тўхтатиб ҳужжатларини текширишга уринган вақти улар ўт очишган ва оқибатда бир полиция ходими ҳалок бўлган, яна бири оғир жароҳат олган эди.

Ўша ҳодиса ортидан полиция қуролли гуруҳ кетидан тушган эди. Лекин, полиция бу қандай гуруҳ эканини очиқламаган.

Охирги ойларда Қозоғистонда полиция ходимларига қарши қатор ҳужумлар содир этилиб, гумон қилинган исломий жангариларга қарши бир неча амалиётлар амалга оширилган.
XS
SM
MD
LG