Линклар

Pussy Riot гуруҳи аъзолари айбдор эмаслигини айтишмоқда


Red Hot Chittli Pepper гуруҳи солисти Pussy Riot панк гуруҳини қўллаб чиқди.

Red Hot Chittli Pepper гуруҳи солисти Pussy Riot панк гуруҳини қўллаб чиқди.

Москванинг Хамовнический судида Pussy Riot панк-гуруҳи аъзолари ўзларининг бегуноҳлиги ва ҳеч қандай қонунни бузмаганлигини айтишди.

Ғайриоддий чиқишлари билан Россияда ном қозонган Pussy Riot мусиқий панк-гуруҳи 21 феврал куни Россияда марказий саналган Москвадаги Исо Масиҳ ибодатхонасида “мусиқий намойиш” уюштирган ва “Худойим, Путинни ҳайдаб юбор!” дея куйлашганди.

Pussy Riot нинг ушбу чиқиши прокуратура тарафидан безорилик ва православ черкови анъаналарини оёқ ости қилиш, дея баҳоланмоқда. Агар айбдор деб топилса, гуруҳ азолари етти йилга қамоқ жазосига маҳкум қилиниши мумкин.

Гуруҳ аъзолари – уч ёш қиз черковдаги чиқишини “панк ибодат” деб атаб, унда улар худодан Владимир Путинни истефога чиқишини сўрашганини айтишмоқда.

Дунё бўйлаб қатор эстрада юлдузлари, жумладан, Red Hot Chilli Peppers ва Стинг Pussy Riot гуруҳини озод этишга чақирмоқдалар.
XS
SM
MD
LG