Линклар

Лондон Олимпиадасида Ўзбекистон шаънини ҳимоя қилаётган теннисчи Денис Истомин 3-босқич учрашувида дунёнинг биринчи ракеткаси Рожер Федерер билан беллашади.

Учрашув 1 август куни бўлиб ўтади.

Биринчи босқич учрашувида Денис Истомин дунёдаги 16 ракетка ҳисобланмиш испаниялик Фернандо Вердаско устидан ғалаба қозонди. Иккинчи босқичда эса тошкентлик теннисчи уч сетда люксембурглик Жил Мюллерни мағлуб этди.

Дунё рейтингида 35-ўринда бораётган Денис Истомин бунгача швейцариялик Рожер Федерер билан икки маротаба беллашган. Иккала учрашув ҳам Федерер фойдасига якунланган эди.
XS
SM
MD
LG