Линклар

Усама бин Ладин уйи турган жой расман Покистон ҳукумати тасарруфига ўтди. Бу ҳақда мамлакат расмийлари маълум қилди.

Ал Қоида раҳбари 2011 йилнинг май ойида АҚШ махсус кучлари тарафидан Покистоннинг Абботобод шаҳридаги яширин уйида ўлдирилган эди.

Кейинроқ Покистон ҳукумати бин Ладин яшириниб келган уй Ал Қоидага хайрихоҳ бўлганлар учун зиёратгоҳга айланиб қолишидан қўрқиб, уни буздириб ташлашган.

Ҳукумат тасарруфига ўтган мазкур ер бўлагида мактаб ёки хайрия маркази қурилиши айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG