Линклар

Мобил телефонлари ишлаб чиқарувчи Nokia ширкати жорий йилнинг сентябр ойида Финляндиядаги сўнгги заводини ёпади.

Бош қароргоҳи Финляндияда жойлашган ширкат эндиликда барча телефонларни Шарқий Осиё давлатларида ишлаб чиқармоқчи.

Бу ўзгаришлар билан ширкат 2013 йилнинг охиригача 2 миллиард доллар тежашни режалаштирмоқда.

Финляндияда ташкил топган Nokia ширкати 1980-йиллардан бери мобил телефонлари ишлаб чиқариш билан шуғулланади. 2012 йилга қадар ширкат мобил телефонлар бозорининг энг катта қисмини эгаллаб келган эди.
XS
SM
MD
LG