Линклар

Тожикистон Ички ишлар вазирлиги Тоғли Бадахшон автоном вилоятидаги ноқонуний гуруҳлар ҳукумат билан эришилган келишувга мувофиқ 200дан ортиқ ўқотар қуролни давлатга топширганини маълум қилди.

Тоғли Бадахшон вилоятида ўтган ҳафта содир бўлган тўқнашувлар пайтида қарийб 70 киши нобуд бўлганидан сўнг ҳукумат жанггари гуруҳларга амнистия эвазига қуролларни топширишни таклиф қилган эди.

Ҳукумат Тожикистон Давлат Mиллий хавфсизлик қўмитасининг Тоғли Бадахшон вилоят бошқармаси бошлиғи генерал Абдулло Назаровни ўлдирганликда гумонланган тўрт шахс ҳам тутиб топширилишини талаб қилган.

Хабарларга кўра, гумондор шахслар ҳозирда яширинган.

Айни пайтда мухолифатдаги Ислом уйғониш партияси ҳукуматдан ўтган ҳафта ўтказган махсус амалиётда партиянинг бир аъзоси ўлдирилгани юзасидан тушунтириш берилишини талаб қилмоқда.
XS
SM
MD
LG