Линклар

logo-print

Ҳиллари Клинтон Африкага сафарини бошлайди


АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон.

АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон.

Африканинг олти давлатига 31 июл куни бошланадиган ташрифи чоғида АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон хавфсизлик ва иқтисодий масалаларни муҳокама қилиши кутилмоқда.

Давлат котиби Африкага сафарини Сенегалдан бошлайди.

Шундан сўнг Клинтон қитъада янги пайдо бўлган давлат, Жанубий Суданга, шунингдек, Уганда, Кения, Малави ва Жанубий Африка Республикасига боради.

Расмийларга кўра, Давлат котиби ташрифидан мақсад демократик тизимларни мустаҳкамлаш ва иқтисодий тараққиётга туртки беришдан иборат.

Клинтоннинг Кения ва Уганда раҳбарлари билан сўзлашуви чоғида Сомалидаги беқарор вазият муҳокама этилиши кутилмоқда.

Жанубий Африка Республикасида АҚШ Давлат котиби собиқ президент Нелсон Мандела билан учрашади.
XS
SM
MD
LG