Линклар

Бухоро вилояти Жондор тумани прокурори Ойбек Иззатуллаев лавозимидан четлатилди.

Туман ИИБ бошлиғи Тўра Барноев ишдан бўшатилиб, жиноий жавобгарликка тортилди.

“Эзгулик” жамияти Бухоро вилояти бўлими раиси Бобомурод Раззоқовнинг 31 июл куни Озодликка айтишича, прокурор ва милиция бошлиғи Бош вазир Шавкат Мирзиёев бир неча ҳафта олдин ўтказган селектр йиғилишидан кейин ишдан кетган.

Раззоқов коррупция¸ шунингдек Жондор туманининг қишлоқ хўжалик ва ишлаб чиқариш соҳаларида ортга кетиш кузатилаётгани прокурор ва милиция бошлиғининг ишдан кетишига сабаб бўлганини эҳтимолдан соқит қилмади.

Унга кўра, туман прокурори лавозимига янги одам тайинланган, ИИБ бошлиғи лавозими ҳозирча бўш қолмоқда.
XS
SM
MD
LG