Линклар

Навалнийнинг судга аризаси 2 августда кўрилади


Мухолифатчи ва блоггер Алексей Навалний.

Мухолифатчи ва блоггер Алексей Навалний.

Москвадаги Басманний туман суди мустақил блоггер Алексей Навалнийнинг ўзига нисбатан очилган жиноий ишни қайта қўзғатиш ҳақидаги Тергов қўмитаси қарори юзасидан ёзган шикоят аризасини 2 август куни кўриб чиқади.

31 июл куни Россия Федерацияси Тергов қўмитаси мухолифатчи Навалнийга нисбатан бошқаларнинг катта миқдордаги мулкини ўзлаштирганлик айбини эълон қилинди.

Айбдор деб топилса, Навалний 10 йилга қамалиши мумкин.

Хабарларга кўра, Алексей Навалнийдан шаҳардан чиқмаслик ҳақида тилхат олинган.

Тергов даъвосича, Навалний 2009 йилда Киров вилояти губернаторига маслаҳатчи бўлиб ишлаган пайтда “Кировлес” ширкатини фойдали бўлмаган қарор қабул қилишга мажбурлагани оқибатида катта зарар кўрилган.

Минтақа тергов органлари ушбу воқеа юзасидан олиб борган текширув натижасида Навалний ҳатти-ҳаракатларида жиноят борлигини аниқламаган эди.

Бироқ май ойида Тергов қўмитаси мазкур жиноий ишни тўхтатиш ҳақидаги қарорни бекор қилган.

Навалний ўз аризаси бўйича суд қарор чиқармагунича, барча тергов ҳаракатлари, жумладан, ўзига қўйилаётган айбловларни ҳам ноқонуний деб ҳисоблашини таъкидламоқда.
XS
SM
MD
LG