Линклар

logo-print
31 июл куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида Буюк Британия ва Шимолий Ирландия қироллигининг фавқулодда ва мухтор элчиси Руперт Жой қабул қилинди.

Вазирлик маълумотига кўра, учрашувда икки томонлама муносабатларнинг долзарб масалалари, халқаро ва минтақага оид масалалар муҳокама қилинган.

Томонлар ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари юзасидан фикр алмашган.

Ўзбекистондаги дипломатик миссиясини якунлаётган элчи Руперт Жойга сиёсий, савдо-иқтисодий ва парламентлараро ҳамкорликни кенгайтиришга қўшган шахсий ҳиссаси учун миннатдорлик билдирилган.

Ўз навбатида Британия элчиси Ўзбекистондаги фаолияти учун яратилган шароитлар ва кўмак учун ташаккур изҳор қилган.

Жой Рутерт Ўзбекистондаги фаолиятини 2009 йил июл ойида бошлаган эди.
XS
SM
MD
LG