Линклар

Шошилинч хабар
18 апрел 2024, Тошкент вақти: 08:15

"МТС ëпилишига норозилик билдирсак¸ отиб ташлайди!"


МТСнинг мобил алоқасиз қолган мижозлари бошқа ширкатлар эшигида сарсон.
МТСнинг мобил алоқасиз қолган мижозлари бошқа ширкатлар эшигида сарсон.

Одамлар қўрага ҳайдалган қўйдек¸ қайерга ҳайдаса¸ шу томонга кетаверади. МТСнинг олдига йиғилиб¸ норозилик билдирсак¸ Андижондагидек отиб ташлайди"¸ дейди МТС мижозларидан бири Озодликка.

У ёққа ҳайдаса бу ёққа, бу ёққа ҳайдаса у ёққа кетаверамиз

Ўзбекистонда МТС лицензияси яна уч ойга бекор қилиниши ортидан, бошқа уяли телефон ширкатларига ўтаётганлар яна кўпайди. Бу ҳақда бухоролик Убайдулла ака гапиради.

- Юселлга, Билайнга ўтиб кетаяпти. МТСдан ишонч йўқ. Очмайди энди дейишаяпти.

Озодлик: МТСдаги номерлар нима бўлади энди?

- МТСнинг номерларини нима қилади энди, қўлидан ҳеч бир иш келмайди. Алоқа ўрнатиш керак, иш юритиш керак. У ëққа ҳайдаса у ëққа, бу ëққа ҳайдаса бу ëққа кетаверамизку. Ҳамма бир жойга тўпланиб МТС компаниясининг олдига бориб туришга ҳаққи йўқ. Отиб ташлайди Андижондагига ўхшатиб нимага тўпландинглар деб, дейди бухоролик Убайдулла ака.

Швед суди эр-хотинни қўйиб юбориб¸ чатоқ қилди

Обид қорига қарши суиқасдга ёрдамлашганликда гумонланиб ушланган ўзбекистонлик эр-хотинни швед суди оқлаб, нотўғри қилди, дейди Андижондан қўнғироқ қилган 62 яшар Очил ака.

- Яқинда шу битта аëл ва битта эркак киши, иккови бир-бирига никоҳланган, гумондор бўлиб судда қатнашиб яна оқланганлиги. Энди қори ака тўғрисида гапириб ўтадиган бўлсак, асли мен у одамни кўрмаганман. Лекин унинг маърузалари, унинг товуши илмни қанди новвот деб билиб, илм билан банд бўлиб, одамларга илмни эҳсон қилиб, ошдай егизиб юрган бир ғариб, мискин одамлигини эшитганман. Бу одамни ўлдиришгача бориб етиш қайси ахмоқнинг ишию қайси газанда бунга буйруқ берган. Судланган икки одам оқланибди. Мен айтдим булар нима бало жинни бўлиб қолганми? Қўйиб юборгандан кейин ўйнаб кулиб Ўзбекистонга келиб олаверадию. Қанақа бўлди бу?

Озодлик: Бу швед маҳкамасининг одил эканлигидан далолат эмасми?

- Швеция маҳкамаси¸ албатта¸ одиллик қилиши мумкин. Лекин бир томони аввало буларнинг қўйиб юборилиши ҳам, иккинчи томони, сал салбийроқ томони буларни қўйиб юбормай ушлаб туравериш керак эди. Чунки учинчи одам қидирилаяпти экан. У ҳам топилиб қолса, сўзларини бир-бирига солиштириб туриб ана ундан кейин агар қидирган одамда ҳақиқий гумон исботланса, бу одамники исботлангандан кейин унда ҳукмни чиқариб буларни қўйиб юборса, қаëққа кетса кетаверсин мумкин эди. Лекин ҳозирча қўйиб юбориб нотўғри қилинган.

Озодлик: Асоссиз ушлаб турилиши ҳам адолатдан эмасда.

- Энди буларни ушлаб туришлик тўғрисида айтгандаю лекин бир томони бор. Ана шуларни аввало гумондор деб ушлаган. Гумондор деб топилгунчалик ушлаб туришлик тўғри ҳисоблаланди. Нимага? Чунки бу Ўзбекистоннинг одами. Бу ëқдан у ëққа бориб қолган.

Озодлик: Бунақа маҳкама Ўзбекистонда бўлса нима бўларди?

- Ўзбек маҳкамаси буларни калтаклайди. Булар ҳозир қўйиб юборилди. Ўзбекистонда уларни айттирмай қўймайди. Булар айттира олмагану, Ўзбекистондагидай суд Швецияда йўқда, дейди андижонлик Очил ака.

*********************************

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз, бизга қўнғироқ қилинг ëки Skypeда биз билан мулоқотга чиқинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 777 148 199 рақамига йўлланг.

Skypeда Озодликни оzodskype деб қидиринг.

“Эркин микрофон” сизга мунтазир!

“Эркин микрофон” рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!
XS
SM
MD
LG