Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 18:36

1 августдан бензин нархининг ошиши кутилмоқда


31 июл куни Тошкент шаҳри ва вилоят марказларидаги аксарият автомобилларга ёқилғи қуйиш шаҳобчалари ишламагани боис бензин тақчиллиги юзага келди.

Пойтахтдаги UzGazOil, Rakat Oil, Poytaxt Oil, Mustang сингари ёқилғи қуйиш тармоқлари 31 июл куни фаолият кўрсатмагани сабабли юзага келган сунъий дефицит айрим АЁҚШларда турнақатор навбатлар пайдо бўлишига сабаб бўлди.

Тошкентнинг Катта халқа йўлидаги Shamd автомобилларга ёқилғи қуйиш шахобчаси оператори Носир Ҳамидовнинг таъкидича, 1 августдан бошлаб, бензин харид нархи 15 фоизга кўтарилиши мумкин ва шу боис аксар АЁҚШ бугун фаолият юритмаяпти.

Ҳар йили 31 июлда худди шу ҳол юз беради, чунки аксар ҳолларда йилнинг 1 августидан нарх ошади.

Пойтахтнинг Ўзгариш даҳасидаги Mustang автомобилларга ёқилғи қуйиш шаҳобчаси ходимаси Хосиятнинг айтишича, бензин нархи жорий йилда 1 август эмас¸ 1 сентябрдан ошади.

"Бензоколонкалар заҳираларида етарлича бензин бор, аммо АЁҚШлар маъмурлари уларни қиммат нархда сотиш учун шаҳобчаларни ёпиб ўтирибди"¸ дейди бу АËҚШ ходимаси.

“Ўзбекнефтгаз” миллий холдинг компанияси диспетчерлик хизмати пойтахт ва вилоят марказларида юзага келган бензин тақчиллиги билан боғлиқ вазиятга изоҳ бермади.

Ҳозирда АЁҚШларда Аи-80 маркали бензиннинг бир литри 1605 сўм, Аи-91 бензини нархи эса 1755 сўмни ташкил қилади. Аксарият вилоят ва туманларда бензиннинг расмий сотуви амалда йўқ, унинг қўлдаги баҳоси эса 2500-3000 сўмдир.
XS
SM
MD
LG