Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 11:51

Ўзбек қарияларига ким ғамхўрлик қилиши керак?


Ўзбеклар¸ ëши ўтгач¸ анъанавий зеҳниятга кўра¸ ижтимоий муҳофазани давлат эмас¸ ўз бола-чақасидан кутади. Бундай зеҳният давлатнинг ўз фуқаролари олдидаги фундаментал мажбуриятини деярли йўқ ҳолга келтирмадими? Бу мавзу атрофида Яккабоғ ва Ғаллаоролда яшовчи 78 яшар отахонлар баҳслашди.

Озодликнинг “Эркин микрофон”ида гапирган Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ туманида истиқомат қиладиган 78 ёшли отахон Ражаб бобо Тошев, одамларни давлатдан бир нарса кутиб ўтирмасдан ўзи ҳаракат қилишга ундади. Отахон давлат унга кўрсатаётган марҳаматдан шод эканлигини айтар экан, шу билан бирга ҳар куни лалми ердаги 60 туп дарахтига ўзи 60 челак сув ташиб, боғ қилаётганини айтади.

Яккабоғлик отахоннинг бу сўзлари эфирга кетганидан сўнг, Жиззах вилоятининг Ғаллаорол туманида яшаётган 74 ёшли пенсионер Набижон ота Жўрабоев Ражаб бобони баҳсга чорлади.

Набижон ота фикрича, инсон давлатга хизмат қилдими, демак давлат ҳам уни қадрлаши ва ишга ярамай¸ ëрдамга муҳтож бўлиб қолганида¸ ижтимоий жиҳатдан ҳимоя қилиши керак. "Қарияларнинг бугунги жамиятда қадри қолмади ва давлат уни ҳимоя қилолмаяпти, ёлғиз қарияларга бугун қийин бўляпти, пенсия билан бугун яшаб бўлмайди", деди Набижон ота.

Иккала ўзбек пенсионери Озодлик тўлқинларида "Баҳс майдони"га тушдилар.

Ражаб бобо Тошев: Давлат бу ўзимиз, одамлар - давлат. Мен 47 йил ишладим. 17 йилдан бери пенсиядаман. Тўғри қарияларга давлат қараши керак, лекин кимга? Агар қариялар ногирон бўлиб қолса, ҳимояга муҳтож бўлиб қолсагина давлатдан бир нарсани талаб қилиши керак. Пенсия берса, тинчлик бўлса, эркинлик бўлса ўзи яшаши учун ўзи ҳаракат қилиши керакда....

Набижон ота Жўрабоев: Илойим юзга кириб челак кўтариб юраверинг. Менинг ўзимнинг ҳаётим ҳам ёмон эмас. Лекин шундай мақол бор, аввал атрофга боқ, сўнгра ноғора қоқ, деганлар. Ҳамма ҳам сизу менга ўхшаб ҳаёти яхши ва соғлом-бақувват эмас. Одамларнинг пенсияси ҳеч нарса бўлмаяпти. Ҳатто икки ойлаб пенсия ололмаяпти. 1 августдан бошлаб пенсиялар 15 фоизга ошади деган фармон чиқди, лекин пенсия ошмасдан 50 минг сўмлик қозоқ уни 70 минг сўмга чиқди. Қарияларимиз қишда газ ва чироқ йўқлигидан роса қийналди. Шу нарсаларни бизнинг давлатимиз қилиб бериши керакми ёки сиз билан мен қилишим керакми?..

Ражаб бобо Тошев: Давлатимизга 20 йил бўлди. Шу 20 йилда давлатимиз қанчалик ривожланди. Қарияларни болалари бор, улар ишламайдими ёки давлатга қараб оғзини очиб ётаверадими...

Набижон ота Жўрабоев: Давлат иш жойлари яратиб бермаса, иш жойлари бўлмаса қаердан ишласин? Агар иш ўринлари бўлганда эди болалар қари ота-оналарини ташлаб миллион-миллион бўлиб Россияга кетармиди, Ражаб ака?

Ражаб бобо Тошев: Менга қаранг, яшашни асалари билан чумолидан ўрганиш керак, ниначидан эмас. Давлтни биз бойитишимиз керак, давлатни хазинасини биз тўлдиришимиз керак...

Набижон ота Жўрабоев: Мисол учун¸ энг кўп пенсия 200 минг сўм атрофида. Сиз билан менга ўхшаган соғлом одамлар бунга бир амаллаб кун кўрса бўлади. Лекин касал бўлиб қолсангизчи. Битта қариянинг болницага ётиб даволаниб чиқишининг ўзига камида бир миллион сўм пул кетади. Айрим дорилар нархи икки юз, уч юз минг сўм. Беш юз минг сўмлик дорилар бор экан. Шуми қарияларга бўлган ҳимоя, шуми эътибор. Пули йўқ қария бунча пул тополмай ўлади¸ қолади...

Ражаб бобо Тошев: Менга қаранг, қарияларни ҳимоя қилиш учун барча шароитлар бор. Фуқаролар йиғинлари бор, улар ана шундай кам таъминланган қарияларга ёрдам пули беряпти, текин дори беряпти. Бундан ортиқ нима қилиш керак?

Набижон ота Жўрабоев: Биламиз, ҳаммасини биламиз. Ўша фуқаролар йиғини ёки маҳалла жамғармаси бир йилда берса битта иккитасига 20-30 минг сўм ёрдам берар, бўлмаса йўқ. Бундайлар битта-иккита эмас, Ўзбекистон бўйлаб миллионлаб шундай қариялар бор. Ҳукумат ўшаларни ҳақиқий ҳимоясига олиши керак. Бу ёқдан пенсия оширдим¸ деган гап билан, бу ёқдан нрах-наво икки баравар ошиб турса, бу бўлмайдида....

"Баҳс майдони"ни тўлиқ ҳолда қуйида тингланг:

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:20:45 0:00
Бевосита линк
XS
SM
MD
LG