Линклар

logo-print
Ироқ пойтахти Бағдоднинг шиалар яшайдиган мавзесида автомобилга ўрнатилган бомбалар портлатилгани оқибатида камида 20 киши нобуд бўлди.

Ироқдаги ҳуқуқ-тартибот органлари маълумотига асосланиб Франс Пресс ахборот агентлигининг хабар қилишича, бу билан июл ойида Ироқ бўйлаб амалга оширилган ҳужумларда ўлган одамлар сони 271 кишига етди.

Ироқда июн ойида энг кўп одам ўлгани айтилмоқда.

Хабарларга кўра, ўтган ой Ироқ бўйлаб уюштирилган ҳужумларда камида 280 киши ўлган эди.
XS
SM
MD
LG