Линклар

Самарқандда “MAN Auto-Uzbekistan” Ўзбекистон-Германия қўшма корхонасининг MAN катта юк машиналарини ишлаб чиқариш заводининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

Завод 15 минг квадрат метрга тенг ишлаб чиқариш майдонига эга бўлиб, у бир йилда 5 мингта юк машинаси ишлаб чиқариш қувватига эга.

Заводнинг иккинчи йиғув линияси ишга тушгач, унинг ишлаб чиқариш қуввати 10 мингтагача ошиши мумкин.

Бундан ташқари, корхонада юк машиналарига техник хизмат кўрсатиш марказлари ҳам бор.

Қўшма корхонада мингдан зиёд иш ўринлари яратилиши айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG