Линклар

АҚШ президенти Барак Обама АҚШнинг Афғонистон ва Покистондаги элчилари лавозимларига ўз номзодларни таклиф этди.

Покистондаги элчиликка номзод Ричард Олсон ўзининг "асосий вазифа"си деб Исломободни мамлакатдаги Ҳаққоний жангарилар тармоғига қарши курашга чақириш, деб билишини айтди.

Бундан олдин Олсон АҚШнинг Бирлашган Араб Амирликларидаги элчиси бўлган ва Кобулдаги АҚШ элчихонасида хизмат қилган.

Афғонистондаги элчиликка номзод Жеймс Каннингам айни дамда Кобулда элчи ўринбосари вазифасини бажаради.

Каннингам элчи сифатида дипломатик алоқаларни яхшилаш ва Афғонистонда барқарорлик ўрнатиш ишларига кўмаклашишни ўз олдига мақсад қилиб қўйганини айтди.

Номзодлар Сенат комитети, сўнгра Сенат тарафидан тасдиқланиши керак.
XS
SM
MD
LG