Линклар

АҚШ ҳукумати сешанба куни Эронга белгиланган халқаро санкцияларни енгиб ўтишга ёрдам бераётганлиги тахмин қилинаётган банкларга нисбатан санкциялар жорий этди.

Янги санкциялар Хитойнинг Кунлун Банки ва Эроннинг Элаф Исломий Банкига нисбатан қўлланилди.

Оқ уй берган баёнотда айтилишича, санкциялар “умидсизланиб бораётган Эрон режими"га халқаро молия тармоғига чиқиш учун имкон яратаётган банкларни фош этади.

Баёнотда АҚШ Эроннинг нефт ва кимёвий маҳсулотларига нисбатан жорий этилган санкцияларини ҳам кенгайтираётганлиги айтилган.

Ғарбнинг қатор давлатлари Эронни ядровий қурол яратиш лойиҳаси устида иш олиб бораётганликда айблаб, мамлакат нефтини бойкот қилган эди.

Эрон ҳукумати ўз ядровий лойиҳасини фақат тинч мақсадларни кўзлашини таъкидлаб келади.
XS
SM
MD
LG