Линклар

Украинанинг Харков суди собиқ Бош вазир Юлия Тимошенкога нисбатан очилган янги иш бўйича суд маҳкамасини яна бир бор қолдирди.

Айни дамда бошқа жиноий иш бўйича қамоқ муддатини ўтаётган Тимошенко соғлиги ёмонлашгани туфайли судга келмаслик рухсатини сўраган эди.

Ўз хизмат ваколатини суиистеъмол қилганликда айбланиб, етти йиллик қамоқ жазосига ҳукм этилган собиқ Бош вазир Юлия Тимошенко эндиликда солиқ тўлашдан бош тортганликда айбланмоқда.

Прокурор соғлиги ёмонлашган Тимошенко билан суд залида видео-конференция орқали алоқа ўрнатиш таклифини илгари сурди, бироқ собиқ Бош вазир адвокатлари бу таклифни рад этишди.
XS
SM
MD
LG