Линклар

Лондон Олимпиадасида хизмат кўрсатаётган ўзбекистонлик ФИФА рефериси Равшан Эрматовга Мексика ва Швейцария терма жамоалари ўртасидаги ўйинда ҳакамлик қилиш вазифаси топширилди.

Унга қанотларда лайнсменлар Абдуҳамидулло Расулов ва қирғизистонлик Баҳодир Қўчқоров ёрдам беради.

“В” гуруҳи иштирокчилари ўртасидаги сўнгги тур беллашуви 1 август куни Тошкент вақти билан 21:00 да бошланади.

Икки турдан кейин "В" гуруҳида тўрт очкодан жамғарган Мексика ва Жанубий Корея жамоалари пешқадамлик қилмоқда. Швейцария ва Габон ҳисобида биттадан очко бор.

Швейцария учун учинчи тур ўйини "плей-офф"га чиқиш учун сўнгги имконият бўлгани учун "Миллениум Стадиум"даги учрашув қизғин ўтиши тахмин қилинмоқда.
XS
SM
MD
LG