Линклар

МТС компанияси хизмат кўрсатиш лицензиясининг яна 3 ойга тўхтатилиши муносабати билан абонентлари ҳисоб рақамларида қолган пул маблағларини қайтариб олишлари мумкинлини маълум қилди.

МТС расмий сайти орқали абонентларидан узр сўраб, уларнинг телефон рақамлари, уланган хизматлар, ҳисобидаги пул маблағлари компания фаолияти тўхтатилган даврда сақланиб қолишини билдирган.

Айни пайтда МТС билан шартномани бекор қилиш ва ҳисобидаги пул маблағларини қайтариб олишни истаган абонентлар компания офисларига ариза билан мурожаат қилишлари сўралади.

17 июл куни МТСнинг Ўзбекистондаги фаолияти расман 10 кунга тўхтатилган эди. Тошкент шаҳар хўжалик судининг 30 июлдаги қарорига кўра, бу муҳлат яна уч ойга узайтирилди.
XS
SM
MD
LG