Линклар

Бугун қашқадарёлик 27 ёшли дзюдочи Дилшод Чориев (90 кг) япониялик рақиби Масаши Нишияма билан бронза медал учун курашда мағлуб бўлди.

Швециялик Маркус Найман ва венгриялик Тамас Мадарасзни енгиб, чорак финалга чиқишга муваффақ бўлган Чориев бу босқичда бразилиялик 30 ёшли Тиаго Камилога ғалабани бой берди.

Кеча 81 кг вазн тоифасида курашда дзюдочи Яҳё Имомов иккинчи босқич учрашувида жанубий кореялик Ким Же Бумга мағлуб бўлиб, мусобақани тарк этган эди.

Олимпиаданинг биринчи кунида 60 килограммгача бўлган вазндаги дзюдочилар курашида икки карра жаҳон чемпиони, 2008 йилги Пекин Олимпиадасининг бронза медали соҳиби Ришод Собиров Ўзбекистон олимпия жамоасига илк медални олиб келди.
XS
SM
MD
LG