Линклар

Норозилигини асфалтга ёзган украин журналисти оқланди


Украина суди тил бўйича қонунга норозилигини асфалтга ёзгани учун маҳкамага тортилган мухолифатчи журналист Татяна Чорновилни оқлаб ҳукм чиқарди.

Чорновил рус тили мавқеини ошириш кўзда тутилган янги қонун лойиҳасига нисбатан норозилигини билдириш мақсадида президент қароргоҳи олдидаги асфалт йўлга “Янукович, тил-сенинг тақдиринг, имзолама” деган сўзларни ёзгани учун ҳибсга олинган эди.

Кеча Украина парламенти раиси Владимир Литвин норозиликларга сабаб бўлаётган “Давлат тил сиёсати асослари тўғрисида”ги қонун лойиҳасига имзо қўйиб, президентга жўнатди.

Киевда мазкур баҳсли қонунга қарши норозилик намойишлари ҳам ўтказилди.
XS
SM
MD
LG