Линклар

logo-print
Twitter микроблоглар хизмати фойдаланувчиларининг сони июн ойида ярим миллиарддан ошди.

Бу ҳақда "Semiocast" компанияси ўз тадқиқотларига асосланиб, маълум қилди.

Тадқиқот натижаларига кўра, Twitter фойдаланувчиларининг 27,4 фоизи АҚШга тўғри келади. Америкада жами 141 миллион твиттерчилар борлиги айтилаяпти.

Бразилиядаги Twitter фойдлананувчилари сони 41 миллионга етган.

Кейинги ўринларни Япония, Буюк Британия, Индонезиядаги твиттерчилар эгаллаган.

"Semiocast" рўйхатидаги йигирматаликда МДҲ давлатларидан фақат Россия бўлиб, бу мамлакатда 10 миллион одам Twitter тармоғидан фойдаланаяпти.

Жаҳоннинг энг кўп твит ёзадиган шаҳри сифатида Индонезия пойтахти Жакарта тан олинган.

Токио ва Лондон ҳам твит кўп ёзиладиган шаҳарлар ҳисобланаяпти.
XS
SM
MD
LG