Линклар

logo-print

Самарқандда "MAN" русумли юк машиналарини ишлаб чиқарувчи янги завод иш бошлади.Қўшма корхона "Ўзавтосаноат" акциядорлик компанияси ва Германиянинг "МАN Truck & Bus" ширкатлари ўртасида барпо этилди.



“MAN Truck & Bus” ширкатининг Дюсселдорф шаҳридаги марказий идораси вакили Доминик Неделҳоффернинг Озодлик радиосига айтишича, “Samavto” заводи негизида ташкил этилган корхонада дастлабки босқичда йилига MAN русумидаги 6000 та ҳар хил ҳажмдаги юк машинани йиғиш, келажакда эса ишлаб чиқариш кўламини икки баравар ошириш кўзда тутилган.

Самарқанддаги қўшма корхонанинг 51 фоиз улуши “Uzavtosanoat”га, 49 фоизи эса“MAN Truck & Bus” томонига тегишлидир.

"СамАвто" заводи негизида юк автомашиналарини йиғиш 2009 йилдан бошланган.

Ўшандан буён, заводда 15 тоннадан 50 тоннагача бўлган TGA ва CLA русумидаги 900та машина йиғилган.

Машиналарнинг барча комплектация ва эҳтиёт қисмлари Германиядан келтирилмоқда. Бироқ MAN юк машиналарининг уловлари Тошкент Трактор заводида ишлаб чиқарилмоқда.

Келажакда эса юк машина кабиналари ва каркасларини заводни ўзида ишлаб чиқариш режаланган.

Ҳозирда “Uzavtosanoat” ўз атрофида 30дан ортиқ йирик ва ўрта ҳажмли корхоналарни бирлаштирган.

Ушбу корхона 18 минг одамни иш билан таъминлаган ҳолда енгил автомобиллар, автобус ва юк машиналар ҳамда уларнинг эҳтиёт қисмларини ишлаб чиқармоқда.

Самарқанддаги “Samavto” заводи аввалроқ касодга учраган СамКочАвто ўзбек-турк қўшма корхонаси ўрнида очилган эди.

1999 йилда очилган СамКочАвто кичикроқ сиғимли “UzOtoyol” автобусларини ишлаб чиқариб келган. Кейинчалик бу заводда япониялик сармоядорлар иштирокида Isuzu русумидаги митти автобуслар йиғишга киришилди.

1993 йилда Хоразмда Совет давридан қолган ҳарбий вертолёт заводи ўрнида Mersedes-Benz ширкати билан ҳамкорликда юк машиналар ишлаб чиқариш бўйича ташкил этилган Ўзбекистон-Германия қўшма корхонаси фаолияти ҳам узоққа бормаган эди.


YouTubeда тинглаш
XS
SM
MD
LG