Линклар

Галиулина Олимпия қишлоғидан ҳайдалди


 Ўзбекистонлик гимнастикачи Луиза Галиулина.

Ўзбекистонлик гимнастикачи Луиза Галиулина.

XXX Ëзги Олимпиада ўйинларида Бадиий гимнастика бўйича иштирок этиши лозим бўлган ўзбекистонлик Луиза Галиулина допинг тестидан ўта олмагани сабабли Лондондаги Олимпия қишлоғидан ҳайдалди.

Халқаро Олимпия Қўмитаси маълумотига кўра, Интизом комиссиясининг иккинчи допинг тест натижаси бўйича якуний қарори ҳам Луиза Галиулинанинг фойдасига бўлмаган.

Қўмита 25 июл куни олинган допинг тест натижасига кўра, Галиулинанинг организмида таъқиқланган (диуретик препаратга алоқадор) фуросемид моддаси топилгани ҳақида хабар қилган эди.

Шундан кейин Галиулина олимпиада мусобақаларидан вақтинча четлатилган эди.
Иккинчи тест натижаси ҳам салбий чиққач Галиулинани Олимпия қишлоғидан чиқариб юборишга қарор қилинган.
XS
SM
MD
LG