Линклар

logo-print

1 августдан Ўзбекистонда аҳолига оид аxлатни олиб кетиш нарxи қимматлади. Тошкентдаги “Махсустранс” ишлаб чиқариш ширкати вакили Озодлик билан суҳбатда¸ бу ошишни ëқилғи қимматлагани билан изоҳлади.


Ширкат мулозимининг микрофонсиз суҳбатда билдиришича¸ Тошкентдаги хонадонларидан чиққан ахлатни олиб кетиш киши бошига 1500 сўм қилиб белгиланган.

Бундан олдин бу тўлов жон бошига 1000 сўм эди.

Корхоналарга оид ахлатларни олиб кетиш харажатлари ҳам ошганлиги “Махсустранс” мулозими тарафидан билдирилди.

Айни пайтда аҳолини ахлат олиниши учун ҳақ ошгани эмас¸ балки ойлар мобайнида олинмаëтган ахлатнинг сассиғи қийнамоқда.

Ахлат уюми ëнидаги ҳаëт

Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туманида истиқомат қилувчи 45 яшар уй бекаси Зулхумор опа ўзи яшаëтган мавзеда 3 ойдан бери ахлат уюми тоғ бўлиб ëтганидан шикоят қилди.

Зулхумор опа ўз сўзига илова қилиб ахлат уюми суратини электрон мактубга илова қилибди.

Uzbekistan Tashkent 29.7 .2012

Uzbekistan Tashkent 29.7 .2012

Сиз кўраëтган манзара ахлатнинг сурати холос¸ сиз кўрмаëтган нарса эса унинг сассиқ ҳиди дейди Зулхумор опа.

Зулхумор опа суратини юборган ахлат уюми Тошкентнинг Феруза кўчасида жойлашган.

Ўша ерда олдин Феруза деган кинотеатр ҳам бўлган.

Бу ахлат ëнида болалар боғчасининг борлиги туман аҳолисини ташвишга солмоқда.

- Ëзнинг кунида сасиб ëтган бу ахлат каламуш¸ суварак ва пашшалар урчийдиган жойга айланган¸ дейди суҳбатдош.

Машина қўядиган жойга айлантирилган ахлатхона

Тошкентнинг Чилонзор мавзеида ахлат ташланадиган махсус жойлар ташкил қилиниб¸ атрофи ўраб олинган эди.

Айни пайтда бу жойнинг машина қўядиган парк ва машина ювадиган жойга айлантирилгани айтилади.

Ахлат эса турли жойларга ташлаб кетилмоқда.

Оқсоқоли бақуват бўлган маҳаллалар юк машина тутиб ахлатни олиб бошқа овлоқ жойларга элтиб ташламоқда.

Тошкентнинг Ачавот маҳалласи аҳли ўз ахлати ëнида қўшни маҳаллалардан келган ахлатнинг ҳам келиб қўшилаëтганидан ташвишда.
XS
SM
MD
LG