Линклар

Сурия президенти Башар Асад ҳукумат қўшинларининг исёнчиларга қарши амалиётларини “жиноий террорчи гуруҳларга” қарши кураш сифатида юқори баҳолади.

Асаднинг айтишича, ҳукумат кучларининг исёнчиларга қарши амалиётлари “Сурия халқи тақдирини” ҳал қилади.

Сурияда ҳарбий тўқнашувлар кучайиб бормоқда. Алеппо, Боб Тума, Боб Шарқи ва Дамашқнинг эски шаҳар мавзесида қақшатқич жанглар давом этмоқда. Суриялик фаоллар чоршанба куни тўқнашувларда камида 90 одам ҳалок бўлганини билдирмоқда.

Ҳюман Райтс Уотч ташкилоти Алеппо шаҳрида Башар Асад режими тарафдорлари бўлган 4 одамнинг исёнчилар томонидан ўлдирилганини қоралади. Франция бугун БМТ Хавфсизлик кенгашининг вазирлар даражасидаги йиғилишини чақирди. Унда Суриядаги вазият муҳокама қилиниши режалаштирилган.
XS
SM
MD
LG