Линклар

Тожикистон мудофаа вазири Шерали Хайруллоев ўтказилган махсус ҳарбий амалиёт пайтида тинч аҳоли вакиллари ҳалок бўлгани учун Тоғли Бадахшон мухтор вилояти аҳолисидан узр сўради.

24-25 июл кунлари мухтор вилоят маркази Хоруғда махсус хизмат генерали Абдулла Назаров қотилларини қўлга олиш юзасидан ўтказилган амалиёт пайтида ўнлаб тинч аҳоли вакиллари қурбон бўлган эди. Вазир Тоғли Бадахшонда аҳоли билан бўлган учрашуви чоғида бу ҳолатдан афсусда эканини билдирди.

Хайруллоев ҳарбий амалиёт чоғида ҳукумат кучлари ҳам катта йўқотишларга учраганини айтди.
XS
SM
MD
LG