Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 17:04

Яна ўзбекистонлик 4 спортчи майдонга тушади


2 август куни Ўзбекистон Олимпия терма жамоасининг 4 аъзоси: Рамзиддин Саидов, Юлдуз Қўчқорова, Фазлиддин Ғойибназаров ва Аббос Атоев спортнинг 3 тури бўйича беллашади.

Бугунги мусобақалар (Лондон вақти билан)

10.12 да дзюдочи Рамзиддин Саидов 100 кило вазн тоифасида АҚШ дзюдочиси Кайл Вашкулат билан куч синашади. 30 ёшли Рамзиддин Саидов рақибидан 8 ёшга катта.

Соат 11.31да сузиш бўйича мусобақага старт берилади. Унда ўзбекистонлик сузувчи, 18 ёшли Юлдуз Қўчқорова биринчи гуруҳда Жанубий Корея, Венгрия, Ветнам ва Колумбия вакиллари билан мусобақалашади.

Соат 21.00 да 21 ёшли боксчи Фазлиддин Ғойибназаров 60 кило бўлган вазн тоифасида бўлган вазнда 19 ёшли АҚШ вакили Хосе Рамирес билан рингга тушади.

Соат 21.30 да 26 ёшли боксчи Аббос Атоев 75 кило бўлган вазн тоифасида руминялик 22 ёшли боксчи Богдан Юратони билан куч синашади. Аббос Атоев Олимпиада ўйинлари доирасида 28 июл куни ўтказган биринчи жангида марокашлик боксчи Бадриддин Ҳаддувийни11:9 ҳисобида мағлуб этган эди.

Олимпиаданинг бешинчи куни рекордлари

200 метрга сузиш. Эркаклар:
Даниэль Гюрта (Венгрия) – 2.07,28 (жаҳон рекорди)

Оғир атлетика. Эркаклар. 77 килограммгача бўлган оғирликда:
Лю Сяоцзюнь (Хитой) – 379 килограмм (жаҳон рекорди)

Энг кўп медалларни Хитой қўлга киритмоқда

Норасмий жамоавий ҳисобда энг кўп олтин медалларни қўлга киритган биринчи ўнталикдаги давлатлар рўйхати:

Давлатлар Олтин Кумуш Бронза
1 Хитой 17 9 4
2 АҚШ 12 8 9
3 Жанубий Корея 6 2 4
4 Франция 5 3 5
5 Шимолий Корея 4 0 1
6 Германия 3 8 2
7 Италия 3 4 2
8 Қозоғистон 3 0 0
9 Япония 2 4 11
10 Россия 2 4 5

Ўзбекистон битта бронза медал билан жамоавий ҳисобда 39-ўринда.

YouTubeда тинглаш
XS
SM
MD
LG