Линклар

Хамовнический судида Pussy Riot панк гуруҳи устидан бўлаётган маҳкама бомба таҳдиди боис тўхтатилди.

Барча суд залдидан эвакуация қилинди. Айтилишича, Хамовнический суди биноси миналаштирилгани ҳақида аноним телефон қўнғироғи келган.

Ҳозирда саперлар суд залини кўздан кечирмоқда. Pussy Riot панк гуруҳи аъзолари Надежда Толоконникова, Мария Алехина ва Екатерина Самуцевич безориликда айбланмоқда.

Ғайриоддий чиқишлари билан Россияда ном қозонган Pussy Riot мусиқий панк-гуруҳи 21 феврал куни Рус православ черковининг бош идораси саналмиш Москвадаги Исо Масиҳ ибодатхонасида “мусиқий намойиш” уюштирган ва “Худойим, Путинни ҳайда!” дея куйлашган эди.

Pussy Riot панк-гуруҳи аъзолари март ойидан буён ҳибсда ушлаб турилибди.
XS
SM
MD
LG