Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 22:08

Алеппода жанглар қақшатқич тус олмоқда


Суриянинг Алеппо шаҳрида жанглар яна ҳам қақшатқич тус олмоқда.

Башар ал Ассад режимига қарши курашаётган исёнчилар ихтиёрида ҳукумат кучларидан тортиб олинган оғир қуроллар, зирхли техника ва танклар борлиги айтилади.

Айни пайтда АҚШ президенти Барак Обама Марказий разведка бошқармасига суриялик исёнчиларга яна ҳам кучлироқ кўмак бериш ҳақида махфий кўрсатма бергани ҳақида хабарлар бор.

Оқ уй бу хабарларни тасдиқламади ва инкор ҳам қилмади.

Аввалроқ Қўшма Штатлар қуроллар радикал исломий гуруҳлар қўлига тушиб қолиши эхтимоли боис уларни суриялик исёнчиларга етказиб беролмаслиги ҳақда айтган эди.
XS
SM
MD
LG