Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 16:46

Путин дзюдо томоша қилиш учун Лондонга боради


Россия президенти Владимир Путин бугун сўнгги етти йил ичида илк бор Лондонга норасмий ташриф билан боради.

Дзюдо бўйича қора белбоғ соҳиби Путин Олимпиада мусобоқалари бўлаётган Британия пойтахтига ўз мамлакати спортчилари чиқишларини томоша қилиш учун боряпти.

Бугун россиялик дзюдочилар финалда беллашишади. Россия раҳбари Британия бош вазири Дэвид Кэмерон билан ҳам учрашиб, Cуриядаги ахволни мухокама қилади.

Путин сўнгги бор 2005 йилда Британияга сафар қилган. Ўшанда у Лондондаги "Катта саккизлик" саммитида қатнашиш учун борган эди.
XS
SM
MD
LG