Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 18:30

Бошқирдистон прокуратураси Интернет сайтини экстремизмда айбламоқда


Россиянинг Бошқирдистон Республикаси прокурорлари татар интернет янгилик порталини эктремизм руҳидаги мақолалари учун ёпиб, эгаларини жаримага тортди.

Бирскдаги прокурорланинг ҳулосасига кўра, вебсайтда “Татарлар уйғон!” номи остида чиққан мақола эктремистик руҳда ёзилган.

Уларга кўра, веб сайтнинг ёпилиши март ойида чоп этилган “Россия хукумати мамлакатда татар миллатини камайтириш ва маданияти ҳамда тилини йўқ қилишга харакат қилаётган”и маъносидаги мақола билан боғлиқ.

Ушбу иш бўйича маҳкама эшитувлари 23 августга белгиланган.

Бошқирдистоннинг Татар жамоатчилик маркази шу куни суд зали ёнида норозилик намойиши ўтказишини билдирди.

Июн ойида “Уйғон татарлар” номи остида мақола босган Бирскдаги бошқа бир газета фаолияти ҳам тўхтатилган эди.
XS
SM
MD
LG