Линклар

Суриялик исёнчилар ҳукумат кучларидан тортиб олган оғир қуроллар билан Алеппо шаҳри аэропортини бомбардимон қилган.

Бу ҳақда Лондондаги инсон ҳуқуқларини кузатиш Сурия маркази фаоллари маълум қилди.

Аввалроқ, Башар ал Ассад кучлари Туркия чегарасига яқин Аазаз шаҳри атроф ҳудудларини ўққа тутгани хабар қилинди.

Бу шаҳар бир неча хафталардан буён мухолифат назорати остида қолмоқда.

Дамашқнинг Дэйдат Артуз мавзесида ҳукумат кучлари амалга оширган рейдлар пайти эса бугун камида 35 одамнинг ўлдирилгани, айримлар қийноққа солингани ҳақида ҳуқуқ фаоллари маълум қилди.

Жума куни Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясида араб мамлакатлари ишлаб чиққан Сурия бўйича резолюция овозга қўйилади.

Айни резолюцияда Сурия президенти Башар ал Ассад истеъфога чиқиши ва мамлакатда ўтиш даври ҳукумати тузишга чақирлилган.
XS
SM
MD
LG