Линклар

Испания полицияси Ал Қоида аъзолари деб гумонланаётган уч шахсни қўлга олган.

Бири турк, икки нафари чечен миллатига мансуб бўлган учавлон Испания жанубидаги Кадис митақасида ҳибсга олинган.

Полицияга кўра, улар ёнидан портлатгич ва заҳар моддалари топилган.

Сўнгги йилларда испанияда экстремизм айблови билан бир қанча ҳибслар амалга оширилди.

2004 йил март ойида мадрид темир йўлида содир этилган портлашлар 191 одам ҳаётини олиб кетган.

Саккиз йил аввалги ўша портлашларга Ал Қоида масъулиятни зиммасига олганди.
XS
SM
MD
LG